Рустам Азимов Қирғизистонга ташриф буюради

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 7 июнь, сешанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилишида иштирок этади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. Йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

    SHARE