Владимир Путин 23-24 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар раҳбарлари кенгашининг мазкур ташкилотнинг 15 йиллиги бағишланган саммитида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Кремль матбуот хизматининг ёзишича, кун тартибидан ШҲТни янада ривожлантириш ва унинг аъзолари таркибини кенгайтириш, уни нуфузли халқаро тузилма сифатидаги ролини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Шунингдек, муҳим минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилмоқда. Саммит якунида қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилаётир.

Владимир Путин саммит доирасида бир қатор хорижий мамлакатлар раҳбарлари билан учрашиши кўзда тутилмоқда.