Наманганлик аёл ўйинчоқ тўппонча билан заргарлик дўконини ўмармоқчи бўлди

    Наманганда 51 ёшли аёл ниқоб ва ўйинчоқ тўппонча ёрдамида заргарлик буюмлари дўконини ўмаришга ҳаракат қилди, деб хабар беради “Podrobno.uz”  сайти.

    “Замира Шаҳбозова бошига қора рангли ниқоб кийиб олган ва ўйинчоқ тўппонча билан заргарлик буюмлари дўкони сотувчисини қўрқитиб, заргарлик буюмларини қўлидаги пакетга солишни талаб қилган”,—дейилади хабарда.

    Маълумотларга кўра, Шаҳбозова 2013 йилда ҳам “Талон-тарож қилиш ёки ўзлаштириш орқали ўғирлик содир этиш” моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилган эди.

    SHARE