Ўзбекистон 2020 йилга қадар мева-сабзавот ишлаб чиқаришни 30 миллион тоннадан оширади

    Пойтахтдаги Ўзэкспомарказда ҳар йили ўтказилиши белгиланган биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда хорижий тараққиёт ва ҳамкорлик институтларининг 300 дан зиёд вакиллари иштирок этди.

    Ярмарка маҳаллий мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари ва чет эллик истеъмолчилар ўртасида барқарор ва узоқ муддатлик алоқалар тизими яратилишига хизмат қилиши лозим, дея қайд этди тадбирда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев.

    Бош вазир сўзларига кўра, ўтган йилларда Ўзбекистонда сабзавотлар етиштириш ҳажми 8 баробар, мевалар — баробар, полиз экинлари — 8 баробар, узум — баробарга кўпайди. Айни пайтда мамлакатда ҳар йили 16 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. 2020 йилга бориб эса бу кўрсаткич энг камида икки баробарга оширилади.

    Ўзбекистонда бугунги кунда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Мамлакат 180 дан зиёд турдаги янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

    Асосий эътибор жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган сифатдаги маҳсулотлар тайёрлаш, сақлаш, логистика ва маҳсулотларни истеъмолчига етказиб бериш тизимларини ривожлантиришга қаратилмоқда. Шу мақсадда қуввати 800 минг тоннадан ортиқ 1300 дан зиёдроқ музхона камералари ва омборхоналар барпо этилди. Жорий йилда яна 197 та замонавий музхона камераси ва омборхона қуриш режалаштирилган бўлиб, уларда 100 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари сақланади.

    SHARE