Жаҳонгир Отажонов кузда яна бир жонли концерт дастурини тақдим этади

Жорий йилнинг ёз ойларида ўзининг яккахон концерт дастурини мухлисларига ҳавола этган хонанда Жаҳонгир Отажонов янги концерт дастури ўтказилиш санасини ҳам эълон қилди.

Аввалроқ Жаҳонгир Отажонов “Истиқлол” санъат саройида куз ойларида шу йил ҳисобидан яна бир концерт дастури ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Даракчи.uz сайти маълум қилишича, янги концерт дастури кунлари 28-29 октябрга белгилади. “Куз гуллари” дея номланган дастур ҳам жонли ижрода тақдим этилади.