Франциянинг Kuhn компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Франциянинг Kuhn компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақида компаниянинг МДҲ мамлакатлари бўйича тижорат директори Виктор Кондрачук маълум қилди.

    “Биз ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликда Марказий Осиё шароитларига мослаштирилган ҳамда фермерлар учун мақбул нархларда бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидамиз. Бу борада музокаралар олиб бордик, ушбу йўналишдаги ишларнинг асосий босқичлари ҳамда муддатларини келишиб олдик. Бу жараёнга беш йил муддат кетади. Ушбу давр мобайнида биз лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаймиз, қувватларнинг асосий параметрларини белгилаб оламиз. Биз техника воситаларимиз бошқа мамлакатларга экспорт қилинишига ҳам умид қиламиз”, деди у.

    Савдо соҳасида Ўзбекистон билан Франция ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. 2015 йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 300 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ушбу кўрсаткич 150 миллион доллардан зийодни ташкил қилди.

    Ўзбекистонда франциялик сармоядорлар иштирокида 15 корхона тузилган. Франциянинг 11 компанияси юртимизда ўз ваколатхонасини очган.

    SHARE