Баҳодир Мамажонов навбатдаги жангини август ойида Нью-Йоркда ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 19 август куни АҚШнинг Нью Йорк штати Ротчестер шаҳридаги “Rhinos Stadium” аренасида ўтказади. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

12 раунддан иборат мазкур жангда боксчининг рақиби ким бўлиши шу кунларда маълум бўлади. Ўз вақтида америкалик таниқли бокс промоутери Дон Кинг билан ишлаган спортчи Баҳодир Мамажонов профессионал боксда 21 та жанг ўтказиб шулардан 19 тасида зафар қучган ва икки маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.

Мазкур жангда ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз ва АҚШдаги бокс мухлисларини мазкур бокс кечасига спортчимизни қўллаб қувватлашга таклиф этиб қоламиз.