Ислом Каримов Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказди

    Шу йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    ЎзАнинг хабар беришича, мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.

    Мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.

    SHARE