Абдулазиз Комилов бошчилигида делегация Вашингтонга ташриф буюради

    Шу йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида делегация Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.