МТС компанияси Universal Mobile Systems (UMS) таъсисчилари сафидан чиқади

Россиянинг «Мобильные телесистемы» (МТС) компанияси Universal Mobile Systems (UMS) таъсисчилари сафидан чиқади ва ўз улушини Ўзбекистон тарафига “рамзий сўмма”га сотади. Бу ҳақида uzdaily.uz оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар тарқатмоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати ва МТС битим шартлари бўйича якуний хулосага келган.

Келишув август ойининг охирига қадар амалга ошади. МТС UMSнинг 50,1 фоиз акциясига, Ўзбекистон алоқа ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги давлат корхонаси эса 49,9 фоиз акциясига эгалик қилади.

Хабарларда маълум қилинишича, МТС UMSдаги улуши миллий оператор — UzMobile компаниясига берилади.

SHARE