Тошкентдан Бухорогача бўлган 620 километрлик масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтиш имконияти пайдо бўлади

    Тошкентдан Бухорогача бўлган 620 километрлик масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтиш имконияти пайдо бўлади. ЎзАнинг хабар беришича, темирйўлчиларимиз томонидан Самарқанд – Бухоро участкасида юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поездлари қатновини йўлга қўйиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўтган даврда узунлиги қарийб 250 километрлик йўлнинг 140,2 километрлик Мароқанд – Навоий участкаси янгидан қурилди. Навоийдан Бухорогача бўлган пўлат излар соатига 160 километр тезликдаги ҳаракатланишга мослаштирилди. Пиёдалар ўтиш йўлаги, йўл ўтказгич, кўприк ва станциялар сингари икки юз йигирмадан зиёд иншоот қурилди.

    Самарқанд – Бухоро участкасининг электрлаштирилиши ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши натижасида йўловчилар Тошкентдан Бухорогача бўлган 620 километрлик масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтиш имкониятига эга бўлади.

    Бугунги кунда мамлакатимизда юкларнинг 70, йўловчиларнинг 60 фоиздан ортиғи темир йўллар орқали ташилмоқда. Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездлари ҳаракати йўлга қўйилгандан бери 1 миллиондан зиёд йўловчи ушбу замонавий транспорт воситаси хизматидан фойдаланди.

    SHARE