Ўзбекистонлик Ҳумоюн Бекмуродов спорт усталигига номзод бўлган дунёдаги энг ёш шахматчига айланди

Ўзбекистонлик 6 яшар шахматчи Ҳумоюн Бекмуродов спорт усталигига номзод спортчига айланди, деб хабар берди Ўзбекистон шахмат федерациясининг расмий сайти.

Ташкилот ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжиновдан мактуб олган бўлиб, унда ёш шахматчининг спорт усталигига номзод бўлгани билан муборакбод этилганди.

«Сен 6 ёш-у 5 ойлигингда спорт усталигига дунёдаги энг ёш номзод бўлиб, шахматнинг янги рекордини ўрнатдинг», — деб ёзилган мактуб остига Халқаро шахмат федерацияси президентининг имзоси чекилганди.

1472039091_bez-imeni-1

SHARE