Ўзбекистон Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди

    2016 йилнинг 29 август куни Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси Элчихонасида 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мамлакатда эълон қилинган мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди, дея хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

    27 август, шанба куни эрталаб Москванинг Алтуфьевск шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари эди. Уларнинг асосий қисми 18-25 ёшларда  бўлган. Айни вақтда яна 3 нафар қирғизистонлик Москвадаги шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

    Қирғизистон президенти мамлакат фуқаролари Москвадаги омборхонада чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани муносабати билан 29 августни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

    SHARE