Нью-Йоркда ўзбекистонлик йигит онасини ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида истиқомат қилиб келган, асли ўзбекистонлик йигит ўз онасининг қотилига айланди, дея хабар тарқатади nydailynews.com интернет нашри.

Hozirchashu.com сайтининг ёзишича, Нью-Йорк полицияси ўзбекистонлик 21 ёшли Роман Горбуновни 58 ёшли онаси Любовь Горбуновани уриб ўлдириб, сўнг жасадини Нью-Йорк штати Куинс туманидаги кўллардан бирида чўктириб юборганликда гумондор сифатида айблаб ҳибсга олди.

Марҳумага яқин манбаларнинг бизга хабар беришича, гумонланувчи Роман Горбунов бундан бир неча кун бурун онлайн тарзда махсус қопларни сотиб олган. Қотил онасини таёқлар ёрдамида уриб ўлдиради ва уни қопга жойлайди ва таксида кўлга олиб бориб улоқтиради. Кейинчалик такси ҳайдовчиси полицияга ёқимсиз ҳидли катта хажмдаги халта билан шубҳали шахсни кўлга элтиб қўйгани ҳақида ҳам хабар бергани манбаларда келтирилган.

Эслатиб ўтамиз Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан бўлган Горбуновлар оиласи 2010 йилда Грин-Карта орқали АҚШга келган. АҚШда ҳам ҳеч бир тайинсиз ҳунари бўлмаган Роман Горбунов, марҳумага яқин манбаларнинг айтишича, онаси билан тез-тез зиддиятга бориб турган.

“Ўз фарзандини 21 йил оқ ювиб оқ тараган, унинг камолини кўраман, кексайган чоғимда ёнимда суянчиқ бўлади деган орзу умидлар билан ўғлини отасиз тарбия қилган норасида она бугун ана шу фарзандининг қўлидан жон берсая!? Ўзимга хон кўланкам майдон деб кўчадан бери келмас нобакор фарзандни тарбиялаш, сувга мактуб ёзиш билан баробарлигини шўрлик она қаёқдан ҳам билсин”, деб ёзади сайт.

Хабарларда айтилишича, Любовь Горбунованинг Тошкентда қизи бор.

Марҳуманинг ўз ватанига юбориш учун Нью-Йорк бош консулхонаси тегишли хужжатларни расмийлаштиришмоқда. Марҳумаанинг яқинларига моддий томондан ёрдам бериш акцияси бошланган. Моддий томондан ёрдам бериш истагида бўлганлар учун манба:

https://www.gofundme.com/2tfmd78

SHARE