Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади

Абдулла Орипов Ўзбекистонда дафн этилади. Бу ҳақида шоирнинг оила аъзолари қарор қилишган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Ҳьюстон шаҳридаги (АҚШ, Техас штати) касалхонада Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси матни муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов оғир касалликдан сўнг 75 ёшида вафот этди.

Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этади.

“Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила а‘золарига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди”, дейилади хабарда.

SHARE