Федерал судья Дональд Трампнинг мигрантларга доир фармони ижросини тўхтатиб қўйди

Гавайидаги федерал судья Деррик Уотсон ўз қарори билан АҚШ президенти Дональд Трампнинг мигрантлар тўғрисидаги фармонининг бутун мамлакат бўйлаб ижро этилишини тўхтатиб қўйди. Шундай қилиб, ҳужжат кўзда тутилганидек шу йилнинг 16 мартидан кучга кирмайди.

Суд қарорини қабул қилар экан, Уотсон шундай деди: “ақли жойида ва холис кузатувчи  янги фармон, гарчи диний нуқтаи назардан бетарафлиги таъкидланганига қарасамдан, бир динга қарши қаратилганини англай олади”. Эслатиб ўтамиз, Трампнинг янги фармонида ҳам 6 мусулмон мамлакат фуқароларига нисбатан тақиқ жорий қилинган эди.

Суд мажлисида Оқ уй номидан иштирок этган юрист Жеффри Уолл айтишича, фармоннинг ҳеч бир қоидаси Америкага келувчиларни эътиқодига қараб текширишни кўзда тутмайди. У фармон Барак Обама даврида олинган разведка маълумотларига асосланганини маълум қилди.

Трамп Гавайи судьяси қарорини танқид қилиб, уни сиёсийлашган, деб баҳолади. У, шунингдек, суд қароридан сўнг фармоннинг биринчи версиясини, яъни бундан-да қаттиқроғини қабул қилишини айтган. Сўнгги маълумотларга кўра, судьянинг қарори устидан апелляция берилади.