Ўзбек йигити йилига 80 минг доллардан ортиқ даромад топишга ёрдам берадиган ўқув курсларини таклиф қилади

Бугун хорижий мамлакатларда ўз билими ва салоҳияти билан нафақат ватандошларимиз, айни пайтда чет элликларнинг эътирофига сазовор бўлаётган йигит-қизларимиз талайгина. Улар нафақат ўз тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан, балки ўз мақсад ва нияти йўлида тинимсиз ишлаши, янги ташаббус ва ғояларга дадил қўл уриши билан ҳам барчани ғурурлантиради. Ана шундай ёш йигитларимиздан бири Ҳусан Ишанкулов бўлиб, Америкада ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб бораётган юртдошларимиздан.

Ҳусан гарчи Тошкент давлат аграр университетини тугатган бўлса-да, ахборот технологияси соҳасига қизиққани учун келажагини IT соҳаси билан боғлади. Бу қарори бежиз кетмади. Бугун у йилига 80 минг долларлик даромад билан янги режалар, ташаббуслар устида бош қотирмоқда. Ҳусан билан суҳбатимиз айнан шулар хусусида бўлди.

Ҳусан, бугун юртдошларимиз орасида ҳам IT соҳасига қизиқувчилар, ушбу йўналишда ишлаётганлар ҳам тобора кўпайиб бормоқда. Сиз бу соҳага қандай кириб келгансиз? Ҳар ҳолда ўзингиз соҳангиздан мутлақо бошқа соҳа бўлса. Қандай ютуқларга эришгансиз

Мен Америкага 2007 йилда, яъни Тошкент давлат аграр университетини тамомлашим биланоқ келганман. Ўз олдимга, авваламбор, магистратурани битириб, обрўли корхоналарда яхши маош олиб ишлайдиган етук мутахассис бўлиб ишлаб, карьера поғоналаридан кўтарилиб, кейинчалик ўз корхонамни, ўз бизнесимни очишни мақсад қилиб қўйгандим. Ҳар бир мақсад машаққатли меҳнат, масъулият бўлсагина қўйилади. Аммо тез орада мақсадларимга осонликча эриша олмаслигимга кўзим етди. Шу сабабли қатор ишларнинг бошини тутишимга тўғри келди.

Шундан сўнг изланиш, ўрганиш ўз натижасини беради, деб ҳаракатни бошладим. Даставвал катта юк машиналарини ҳайдаётганлар яхши пул топаётганини эшитиб, CDL ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқидим. Аммо бу юмушнинг ҳам ўзига яраша нуқсонлари бор экан. Яъни Оилангиз ва фарзандларингизни узоқ муддат кўрмайсиз, қариндош-уруғлар ва ошна-оғайнилардан йироқда бўлиб, умрингизнинг катта қисми йўлда ўтар экан. Бос устига ҳузур-ҳаловат йўқолди. Кейинчалик пицца бизнесини очишга қарор қилдим. Банкдан маблағ олиб, тадбиркорликни бошлаб юбордим. Ушбу иш ҳам осон эмас экан. Чунки ҳар куни эрта тонг 6 дан тунги 12 гача ишдаман.

Шундай кунлардан бири оиламизни дўсти янги IT технологияси соҳаси ҳақида сўз очиб қолди. У бу соҳани ўрганган мутахассисларни жуда катта келажак кутаётганини, нуфузли компанияларда, катта маош олиб ишлаш имкониятлари бор эканлигини ва тез кунда юқори поғоналарга кўтарилиш мумкинлигини, яъни карьера қилиш имкониятлари кенглигини айтди. Бу гапларга бирданига ишондим, дея олмайман. Негаки, назаримда, бу янгилик ҳам ҳақиқатга яқинлигига кўзим етмади. Опаларим ва акам катта қизиқиш билан бунга киришиб кетишди. Кечаю кундуз тиним билмасдан ўрганишга шўнғишди: турли курсларда, он-лайн курсларда ўқишга тушдилар.

Ҳаммаси ёппасига турли машқларни ечишар, янги атама ва формулаларни ёд олишарди. Уларни четдан кузатиб, “яхшиям ўқимабман”, деган хаёлга борардим. Орадан 6-8 ой утиб, опаларим ҳам, акам ҳам таниқли компанияларга ишга киришди. Шунинг сўнг оромим йўқолди. Уларга ҳавас билан мен ҳам уларнинг йўлидан бориб, ўқишга киришдим. Омадимни қаранг-ки, мен ортиқча қийинчиликларсиз аниқ методика асосида ўқий бошладим. Чунки улар ўзлари дуч келган муаммо ва қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда муваффақиятли ўқув режасини ишлаб чиқишган эди. Уларнинг ўқув методикаси асосида уч ойда курсни тамомлаб, ишга ҳам жойлашдим.

Ҳусан, ҳақиқатан ҳам IT соҳасида иш бошлаш учун тестерликка ўқишнинг ўзи кифоя қиладими?

Мен бу фикрга қўшиламан. Мен ҳам тестер бўлиб иш бошлаш IT cоҳасига қўйган биринчи қадамингиз бўлса, кейинчалик иш жараёнида янгидан янги поғоналарни забт этиш осон бўлади, деб уйлайман. Шу ерда мен сизларга курс танлашда янглишмасликни таъкидлаб ўтмокчиман. Кимдан сўрасангиз ҳам бир йилдан кам ўқимаганман, дейди. Мақсадга тез фурсатда эришиш учун ўқув курсини тўғри танлай билиш лозим. Очиғи, курслар жуда кўп. Турлари ҳам талайгина. Бири он-лайн бўлса, бири синфхонада ташкил этилади. Уларнинг тўловлари ҳам турлича. Энг асосийси, ўқув режаси тўғри танланганлиги ва ишга жойлашишда қўллаб-қувватлаш борлигига эътибор қаратиш керак.

Мен жуда тез муддатда курсни ўзлаштириб, ишга жойлашиб, илғор ходимлар қаторидан ўрин олганим сабаб  биз ўз ўқув курсимизни очишга қарор қилдик.

Сизларнинг ўқув курсингизни ва бошқа курслардан фарқи нимада?

Бизнинг ўқув курсларимиз шу хилдаги курслардан бир қатор фарқли жиҳатлари бор:

Биринчидан, ўқитувчиларимиз American Software Testers Qualification Board томонидан сертификат олганлар. Ушбу соҳани тушунадиганлар бу сертификатнинг аҳамияти яхши тушунишади.

Иккинчидан, шу кунгача ўз соҳаларида, яъни Software Quality Assurance Analyst да ишлаб келмоқдалар. Бунинг ўзи ҳам ўқув сифати ва даражаси қандайлигини тасдиқлайди.

Ва ниҳоят учинчидан, курсни тамомлаганингиздан сўнг ишга жойлашиш жараёнида ҳар бир битирувчига эътибор берилади, яъни уларга индивидуал ёндашилади. Ишга резюме юбориш, рекрутерлар, яъни ишга ёлловчилар қандай гаплашиш,   иш берувчи билан суҳбатга тайёргарлик кўришда яқиндан ёрдам берилади.

Энг муҳими, яна такрор бўлса-да айтиш керакки, бизда ўқув дастури шу қадар соддалаштирилганки, уни жуда қисқа муддатда ўзлаштириш мумкин бўлади.

Ушбу курсда таҳсил олган ва илм олаётган талабалар ҳақида сўзлаб берсангиз. Улар техник маълумотга эгами?

Улар ҳам турли соҳалар вакиллари ҳисобланади. Талабаларимиз орасида ўқитувчилар, официантлар, такси ҳайдовчилари, трак, яъни юк машинаси ҳайдовчилари, риэлторлар, клининг сервис ходимлари, homeattendan, ҳаттоки уй бекалари ҳам бор. Яна шуниси қизиқарлики, ҳамма ҳам олий маълумотли эмас, улар орасида оддий ўрта маълумотга эга кишилар ҳам бор. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтмокчиманки, агар сиз мобиль телефон, ноутбук ва компьютердан фаол фойдалансангиз, унда сизга тестерлик касбини эгаллаш у даражада қийин кечмайди.

Бунинг учун инглиз тилини кай даражада билиш керак, деб уйлайсиз?

Аввал оддий гаплашиш даражасида билсангиз етарли. Кейинчалик инглиз тилини ўқув жараёнида янада мукаммалаштириб оласиз. Гап шундаки, ҳар бир касб ва соҳада етарли даражада ўз атамалари мавжуд. Масалан, мен клининг сервисда ишлаганимда клинингга тааллуқли маҳсулотлар номини билишим керак эди. Кейинчалик трак ҳайдовчиси бўлишим учун эса алоҳида гувоҳнома олишимга тўғри келди ва ўзига яраша янги атама, сўзларни ўргандим. Пицца бизнеси билан шуғулланаётганимда эса умуман бошқ, яъни озиқ-овкат соҳаси — ресторан ишини ўрганишга тўғри келди. Албатта, ахборот технологиялари соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Лекин уларни ўрганиш ҳеч ҳам қийин эмас. Қунт ва тиришқоқлик бўлса, бас.

Юқорида қисқа муддатларда IT соҳасига киришиб кетганингизни айтдингиз. Нима деб ўйлайсиз, қайси фазилатлар сизга бунда ёрдам берди?

Аввало, мақсад сари интилишда тўхтамадим. Ҳаётимизни яхши томонга ўзгартириш, бир меъёрда, юқори маош тўланадиган иш топиш ва энг асосийси, оилам ва фарзандларим билан кўпроқ вақт ўтказиш учун бор куч-ғайратимни сарфладим.

Ўқув курс ҳақида қўшимча маълумотларни қаердан олиш мумкин?

Бизнинг веб-сайтимиз манзили: www.infotechva.com ёки ушбу телефон: 703-755-0660 бўйича қўнғироқ қилишингиз мумкин. email : info@infotechva.com

реклама ўрнида.

SHARE