Bay Ridge федерал кредит уюшмаси ватандошларимиз учун кредит таклиф этади

Bay Ridge федерал кредит уюшмаси ватандошларимиз учун жозибали мини-кредитларини таклиф қилади.

Одамнинг ҳаётида шундай дамлар бўладики, оёққа туриб олиш ёки бир ишни бошлаши учун унча кўп бўлмаган миқдорда сармоя керак бўлади. Лекин “ўзингда йўқ — оламда йўқ” дейишганидек ҳамма ҳам ҳар доим зарур маблағни топиш имконига эга эмас. Банкдан кредит олишнинг машмашасига ўзига етарли, бир дунё ҳужжат тўплаш, ўнлаб эшикка кириб-чиқишга тўғри келади.

Айниқса, хориждаги ватандошларимиз учун биринчи сармояни топиш жуда ҳам муҳимдир. Чунки янги жамият, янги муҳитда ишлаш, оиласи учун барқарор даромад манбаини яратиш ҳар бир юртдошимизнинг асосий мақсадидир. Мана шундай пайтларда мўъжаз бўлса-да, кредит  бера оладиган молия муассасаларининг ўрни беқиёсдир.

Bay Ridge федерал кредит уюшмаси ана шундай амалий ёрдам бера оладиган молиявий ташкилотлардан биридир. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу кредит уюшмасини бир гуруҳ иммигрантлар асос солган. Бугунги кунда ушбу уюшмага минглаб одамлар аъзо бўлишган. Кредит уюшмалари аъзоларининг 100 минг АҚШ долларигача бўлган омонатлари федерал ҳукумат томонидан кафолатланган.

Кредит уюшмаси 80 йилдан зиёд давр мобайнида кам таъминланган кишиларга ўз молиявий мақсадларига эришишда яқиндан ёрдам бериб келади. Бунда одамларга қулайлик туғдириш ва уларни ҳурмат қилиш асосий тамойил саналади. Бугунги кунда меҳнаткашлар, кичик бизнес эгалари, ҳайдовчи ва Нью-Йорк таксичилари, давлат хизматчилари, соғлиқни сақлаш ходимлари, иммигрантлар оилалари, кексалар, турли соҳалар вакиллари уюшма аъзоси саналади.

Кредит уюшмаси жамоаси профессионаллардан иборат бўлиб, улар анъана ва қадриятларга, яъни кредит уюшмаси тузилган пайтдаги мақсадга содиқдир. Уюшма учун фақатгина фойда кўриш асосий мақсад эмас. “Биз учун жамиятда жамоа ресурси бўлиш, одамларга арзон кредитларни топишда ёрдам бериш бирламчи таомил бўлиб қолади”, дейишади кредит уюшмаси вакиллари.

Bay Ridge федерал кредит уюшмаси ватандошларимизга ўз ишини йўлга қўйиш, кенгайтириш, қавми-қариндошга ёрдам бериш, уй жиҳозлари ва мебелларини харид қилиш, фарзандларининг таълим олиши учун молиявий кўмак кўрсатиш мақсадида кичик кредитларни таклиф қилади. Сиз уюшманинг сайти (https://www.brfcu.org/index.asp) орқали барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин. Бундан ташқари, кредит уюшмаси офисларига ҳафтанинг душанба—шанба кунлари ташриф буюриб, ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. Агар инглиз тилида суҳбатлашишга қийналсангиз, рус ва ўзбек тилларида ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Кредит уюшмаси асосий офиси манзили:

1750 86th Street

BROOKLYN, NY 11214

Tel: (718) 680-2121

Fax: (718) 680-9888

Email:  customerservice@brfcu.org

Сутканинг исталган вақтида мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Реклама ўрнида

 

SHARE