GM-Uzbekistan ишлаб чиқарётган автомобиллар миллий валютада сотилади

    “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг ички ва ташқи бозорларда сотилаётган маҳсулотларига нархлар шаклланиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида  2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча автомобиль моделларини ички бозорда миллий валюта – сўмга сотишга ўтилади.

    Бу ҳақида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев махсус қарорни имзолади. Қарорда айтилишича, 2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича енгил автомобиллар етказиб бериш ва тўловларни қабул қилиш, шартномаларда назарда тутилган қатъий шартлар ва белгиланган муддатларда тўловлар халқаро пластик карточкалари орқали амалга оширилади.

    Ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини янада диверсификациялаш, ташқи бозорлардаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳисобига экспорт ҳажмини кўпайтириш топширилган.

    SHARE