«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри тўхтовсиз рейсларни йўлга қўяди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 27 июлидан Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Авиакомпания Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича рейсларни пайшанба кунлари қулай Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширишини таъкидлади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси самолётлари Тошкентдан 8:40 да парвоз қилиб, 12:30 да Нью-Йоркка қўнади.

Нью-Йоркдан қайтиш рейси жума 15:00 да учиб, Ўзбекистон пойтахтига 11:35 да қўнади.

SHARE