БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Шавкат Мирзиёевга хорижга чиқиш визасини бекор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдирди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевна мактуб йўллади.

Унда қайд этилишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Тошкентда 2017 йил 10 май куни бўлиб ўтган учрашув давомида билдирган очиқ ва самимий фикр-мулоҳазалар учун Президентга миннатдорлик изҳор этган. “Шахсан Сиз билан учрашиш шарафига муяссар бўлганимдан ғоят бахтиёрман. Ташрифим доирасидаги тадбирлар юксак даражада ташкил этилгани учун мамлакатингиз ҳукуматига самимий миннатдорлик билдираман”, дейилади мактубда.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига шахсан эътибор қаратаётганингиз, жумладан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хорижга виза асосида чиқиш тартибини бекор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун Сизга миннатдорлик билдирмоқчиман.

Мамлакатингизга ташрифим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлашдаги муайян мураккабликларни англаш, мамлакатингиз ҳокимияти, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий муассасаси ва халқаро ҳамжамиятга Бошқармамиз кўмак кўрсатиши мумкин бўлган соҳаларни белгилаб олиш имконини берди.

Ўзбекистон мен раҳбарлик қилаётган Бошқарма билан самарали ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорман. Женевадаги қароргоҳимиз ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрлигидан, менинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмам Ўзбекистонни бевосита қўллаб-қувватлашидан мамнунман.

SHARE