UzReport TV теледастурини рақамли форматда тарқатиш вақтинча тўхтатилди

UzReport TV теледастурини рақамли форматда узатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Узатишнинг тўхтатилишига сабаб сифатида UzReport агентлигининг қарздорлиги кўрсатилмоқда.

«‘Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази’ давлат унитар корхонаси Uzreport ахборот агентлигининг теледастурини тарқатиш хизматларини кўрсатиш бўйича 2017 йил апрель–май ойлари учун қарздорлик юзага келганлиги сабабли 2017 йил 3 июндан Uzreport TV теледастурини Ўзбекистон Республикаси рақамли форматда тарқатишни вақтинча тўхтатганини маълум қилади», — дейилади хабарномада.

SHARE