Рустам Азимов Ўзбекистон ҳукуматидан кетди

Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий комплексида яна ўзгаришлар рўй берди.  Бу ҳақида Ўзбекистондаги қатор интернет нашрлари хабар тарқатди.

Манбаларнинг хабарларига кўра, бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимни тарк этган.

«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган.

Рустам Азимов ўтган йилнинг декабрида Молия вазири ва бош вазирнинг биринчи ўринбосарлигидан кетганди.

SHARE