Антониу Гуттериш: “Орол замонамизнинг энг катта экологик фожиаси”

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гуттериш 10 июнь куни катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда бўлган Орол денгизини бориб кўрди. Гуттериш дунё аҳлини бу фожиадан тўғри хулоса чиқаришга ва унинг такрорланишига йўл қўймасликка чақирди. БМТ расмий сайтида шу мавзудаги мақола чоп этилди.

“Орол денгизининг қуриши иқлим туфайли эмас, сув ресурсларининг инсон томонидан нотўғри бошқарилиши натижасида рўй берган”, — деди Гуттериш қачонлардир порт шаҳар, ҳозир эса “кемалар қабристони” бўлган Мўйноқни бориб кўрганидан сўнг.

Гуттериш бу “замонамизнинг энг катта экологик фожиаси” экани ва унинг “инсонлар сайёрани йўқ қилиб юбориши мумкинлиги”га яққол мисол бўла олишини айтган. БМТ бош котиби барчани Орол фожиасидан тўғри хулоса чиқаришга ва уларнинг такрорланмаслиги учун иқлим бўйича Париж келишувига бутун халқаро ҳамжамиятни жалб қилишга чақирди.

Шу куни Антониу Гуттериш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Улар БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва минтақавий масалаларини муҳокама қилишди.

БМТ бош котиби шунингдек Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Самарқандда ҳам бўлди ва у ердаги аҳоли билан суҳбатлашди.

БМТ Бош котибининг “Ўзбекистон” телеканалига берган интервьюсид  “Орол муаммоси билан яқиндан танишдим. Аҳвол бирмунча мураккаб. Хулосага келдимки, бу тангликни ҳал этиш учун жаҳон ҳамжамиятини жалб қилиш керак. Ушбу денгиз ҳолатини яхшилаш бўйича флоралик фаунани тиклаш бўйича БМТ доимо Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди. Мен бунда бор имкониятимни ишга солишга тайёрман. Ўзбекистонни мен ўзим учун қадрли маскан деб ҳисоблардим ва шу тасаввурда ўз фаолиятимда мамлакатингиз билан ҳамкорликни ҳар соҳада давом эттиравераман», — дейилади.

SHARE