«Тошкент-4» халқаро терминали қурилиши вақтинчалик тўхтатилди

Тошкент аэропортининг янги — «Тошкент-4» халқаро терминали қурилиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти томонидан 30 июнь куни имзоланган қарорда кўрсатиб ўтилган.

Қарорда қайд этилишича, янги терминал қурилиши турар ва нотурар жой биноларини бузиш, Қорасув каналининг маълум бир қисмини ҳамда аҳолини кўчиришни талаб қилади. «Мазкур омиллар қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудуддаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади Президент қарорида.

Шу муносабат билан, «Тошкент-4» халқаро терминалини қуриш бўйича лойиҳани вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт аэропортининг янги «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали 2019 йил охиригача қуриб битказилиши керак эди. Жанубий Корея ҳукумати кўмагида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳанинг қиймати 430 миллион доллардан зиёд эди.

SHARE