Халқ таълим вазирлиги 9-синфни битирган ўқувчилар ҳақида ахборот берди

Жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўрганда ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, деди давлат раҳбари. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур.

SHARE