Ўзбекистонда тадбиркорлар валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг хорижга маҳсулотлар экспорт қилиш амалиётидан тушадиган валютанинг 25 фоизини мажбурий сотиш тартиби бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 июлда маҳаллий экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга доир қарорида шу ҳақда сўз юритилади.

Унга кўра, 2017 йил 1 августдан эътиборан экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг экспортдан тушган валютасининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича тартиб бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 1 августигача бўлган муддатда республиканинг ваколатли тижорат банклари ва хўжалик юритувчи экспортчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради.

SHARE