Америкалик Жина Чавес “Шарқ тароналари” фестивалида ўзбекча қўшиқ куйлади

Самарқандда “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дирекцияси раҳбари Т.Холиқовнинг айтишича, бу йил 100 дан ортиқ давлат вакиллари фестивалда иштирок этиш истагини билдирган бўлса-да, нуфузли ҳайъат томонидан 60 га яқин давлат вакиллари сараланди.

Тадбир қатнашчиларининг деярли барчаси, 250 дан ортиқ иштирокчи Самарқандга етиб келди. Улар тантанали кутиб олиниб, меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Кечадан фестиваль дастуридан ўрин олган тадбирлар ҳам бошланди. Меҳмонлар Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатлар, маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувларда қатнашмоқда. Регистон майдонидаги асосий саҳнада 40 га яқин жамоа навбатма-навбат ўз дастурини намойиш этмоқда.

ЎзАнинг ёзишича, Регистондаги санъат ихлосмандлари, айниқса, Жина Чавес (АҚШ) бошчилигидаги жамоа ўзбек тилида ижро этган қўшиқни олқишлар билан кутиб олди.

Amerikaning Jina Chavez guruhi O'zbekcha qo'shiq kuylamoqda. Sharq Taronalari – International music festival in SamarqandAmerican musical group The Gina Chavez Band performs an Uzbek song at Sharq Taronalari Festival in Samarkand

U.S. Embassy Tashkent 发布于 2017年8月26日

– “Шарқ тароналари” фестивалида қатнашиш биз учун катта шараф, –дейди АҚШлик санъаткор. – Регистон майдонида жамоамиз билан ўзбек тилида ҳам куйлашга қарор қилдик ва бунинг учун иккита қўшиқ тайёрладик. “Шарқ тароналари”даги иштирок бизнинг ижодимизда туб бурилиш ясамоқда.

Фестиваль доирасида Самарқанд вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида хорижлик санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ўтказилмоқда.

SHARE