Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта Қирғизистонга боради

    Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта Қирғизистон Республикасига ташриф буюриши кутилаяпти. Бу ҳақида Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев Ўш вилояти Узган туманига ташрифи чоғида маълум қилган.

    “Кейинги ҳафта Қирғизистонга Ўзбекистон Президенти ташриф буюриши режалаштирилаяпти. Ёдингизда бўлса керак, яқинда бизга Ўзбекистон Бош вазири келган эди. Бу Ўзбекистон Бош вазирининг мамлакатимизга сўнгги 26 йил давомидаги биринчи ташрифи бўлган эди”, деди у.

    Президентнинг қайд этишича, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишлар олиб борилаяпти.

    SHARE