Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақтларда Жанубий Корея  ва Японияга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.

“Европа Иттифоқи билан алоқаларни ривожлантириш режалари бор. Яқин вақтларда Жанубий Корея ва Японияга ташриф тайёрланмоқда”, деди вазир. У ташриф вақтини айтиб ўтирмади.

Жорий йилда Европа Иттифоқи ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Федерика Могеринининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи кўзда тутилаяпти. У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусиги юқори даражадаги халқаро анжуманда иштирок этади.

SHARE