Лас-Вегасда қуролланган шахс 50 дан ортиқ кишини отиб ўлдирди

Сўнгги маълумотларга кўра, Лас-Вегасдаги фестиваль иштирокчиларига қаратилган ўт очилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақида шаҳар полицияси маълум қилди.

 


Дастлабки маълумотларга кўра, 64 яшар Стивен Пэддок бундай ишга қўл урган. У полиция томонидан отиб ўлдирилган. Қотилнинг бу ишга қўл уриши сабаблари номаълум.

Полиция ҳалок бўлганлар сони ҳали тўлиқ аниқ бўлмаганини қайд этаяпти. Эслатиб ўтамиз, 2016 й    или Флориданинг Орландо шаҳрида қуролланган киши 49 кишининг умрига зомин бўлган эди.

SHARE