Россияда ЙТҲда ҳалок бўлган юртдошларимиз жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

2017 йил 6 октябрь куни Россия Федерациясининг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Ҳалок бўлганларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, бир нафари Қозоғистон фуқароси бўлган. Яна 5 нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ҳалок бўлганларнинг жасадини ва жабрланганларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш вазифаси юклатилган.

“Ўзбекистон24” телеканали хабар беришича, 8 октябрь куни Владимир вилоятидаги 36 нафар фуқаромиз, 5 нафар уларнинг қариндошлари бугун эрта тонгда Ватанга қайтиб келишди. Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг жасади ҳам Сурхондарёга олиб келиниб, 22 нафар сурхондарёлик Термизда қолди, самолёт эса Тошкентга йўл олди.

Айни пайтда 3 нафар оғир жароҳат олган юртдошларимиз Владимир вилоятида даволанишда бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи доимий назоратда ва соғлиги яхшилангач, Ватанга қайтадилар.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 8 октябрга ўтар кечаси 36 фуқаро ва 15 жасад бўлган махсус самолёт Жуковский аэропортидан учиб, Термиз шаҳрига етиб келган.

«8 октябрь тонгда ҳалок бўлганлар жасадлари ва жароҳатланганлар Термиз, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказилди», — дейилади ТИВ ахборотида.

Қурбонларнинг 13 нафари сурхондарёлик, бир нафари Андижондан, яна бири Бухородан эди. Хабар беришларича, Россиянинг тегишли органлари ҳозирда 16-қурбоннинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳукумат ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига барча зарур ёрдамни кўрсатади, дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими Россия ФВВнинг Владимир вилояти бўйича бош бошқармасига асосланиб Владимирдаги автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг исмларини эълон қилди.

Ҳодиса оқибатида вафот этган 16 ўзбекистонликдан 14 нафарининг шахси аниқланган:

  1. Зиёдуллаева Гулсанам Машраб қизи, 24.06.2011 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  2. Норбоев Алимардон Қўшназар ўғли, 22.05.1992 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  3. Жўраев Маҳматкарим Жумақулович, 20.05.1966 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани;
  4. Кенжаева Умида Бозоровна, 06.09.1990 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  5. Жўраназаров Абдуқодир Рустам ўғли, 08.11.1996 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  6. Сатторов Рўзмат Нурали ўғли, 23.02.1993 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  7. Қосимов Таваккалжон Турсунович, 10.04.1973 йилда туғилган, туғилган жойи — Андижон вилояти, Пахтаобод тумани;
  8. Рўзиев Тоҳир Менглиевич, 30.01.1989 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  9. Маҳмудов Холмурод Рўзиевич, 19.09.1984 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани;
  10. Абдукаримов Мардон Тўлқин ўғли, 20.09.1997 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Термиз тумани;
  11. Эшонқулова Сарвар Қурбоназар қизи, 03.01.1992 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Музработ тумани;
  12. Қурбонов Сапарвали Ёзмуротович, 08.12.1982 йилда туғилган, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти, Ангор тумани;
  13. Тангриқулов Давлатбек Машрабович, 18.05.2015 йилда туғилган, туғилган жойи — Россия Федерацияси. Сурхондарё вилояти, Музработ туманида доимий рўйхатда турган;
  14. Холмиров Юсуф, туғилган жойи — Сурхондарё вилояти

Марҳумларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Жароҳат олган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир дейилмоқда:

  1. Латипов Миржон Мирзоевич, 1974 йилда туғилган;
  2. Тожиев Тўлқин Абдукаримович, 1976 йилда туғилган;
  3. Зиёдуллаева Гулрух Машрабековна, 2012 йилда туғилган.

Қуйида исм-шарифи келтириладиган Ўзбекистон фуқаролари енгил тан жароҳати олганлиги сабаб шифохонага ётишдан бош тортган:

  1. Назарқулов Хондор, 1992 йилда туғилган;
    2. Умматов Ўктам, 1992 йилда туғилган;
    3. Сатторов Зиёдулла, 1981 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    4. Жўрабоев Баҳром, 1994 йилда туғилган, Тошкент шаҳри;
    5. Қаршиев Ғуломжон, 1986 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри;
    6. Саматов Улуғбек, 1994 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    7. Жумабоев Сайдулохатитулла,1974 йилда туғилган, Андижон вилояти;
    8. Икромов Муҳаммад Иброҳимович, 1992 йилда туғилган, Андижон вилояти;
    9. Муллаев Самиддин, 1976 йилда туғилган, Фарғона вилояти;
    10. Перханов Ўткир, 1978 йилда туғилган, Фарғона вилояти, Бешариқ;
    11. Сатторов Шаҳбоз, 1996 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    12. Тангриқулов Музаффар, 1964 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри;
    13. Бурҳонов Ботир Пўлатович, 1972 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри;
    14. Бозоров Салоҳиддин Мирашурович, 1964 йилда туғилган, Наманган вилояти, Косонсой шаҳри;
    15. Жумақулов Жўрабек Рўзимаҳмудович, 1980 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    16. Худойқулов Тажибўри Эргашевич, Сурхондарё вилояти;
    17. Остуганов Носир Ханишевич, 1977 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    18. Мирашуров Миркамол, 1995 йилда туғилган, Наманган вилояти;
    19. Зокиров Алижон Зокирович, 1969 йилда туғилган, Андижон вилояти;
    20. Маҳамаджонов Умиджон Маҳамаджонович, 1983 йилда туғилган, Андижон вилояти;
    21. Ҳакимов Иброҳим Ражабович, 1995 йилда туғилган, Андижон вилояти;
    22. Турдалиев Белохжон, 1992 йилда туғилган;
    23. Умарзода Иззатуло Абулносир, 1991 йилда туғилган, Каттақўрғон шаҳри;
    24. Ашуров Аббос, 1996 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    25. Ашуров Нуриддин, 1993 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    26. Эркабоев Акмалжан, Фарғона вилояти;
    27. Рўзиев Бобур, 1991 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    28. Бобоев Чори, 199 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    29. Алиқулов Тўйчи, 1963 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    30. Жабборов Сирож Худойқулович, 1991 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    31. Самадов Умид Рўзиқулович, 1989 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    32. Маҳмандаров Сераддин Абдуллаевич, 1985 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    33. Муротов Ултимурод Юсупович, 1996 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    34. Жумақулов Сирожиддин Рўзимаҳматович, 1993 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    35. Рўзиев Турғун Панжиевич, 1997 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
    36. Мустагов Турдимурод Юсуф ўғли, 1991 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти;
SHARE